Ўзбекистон ва Жанубий Корея фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиради

19:42 29 Апрель 2024 Жамият
792 0

Аввал хабар қилганимиздек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлди.

Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни яратишда хорижий тажрибаларни ўрганиш, шунингдек, «Tashkent Pharma Park» кластери саноат зонасида ўзаро манфаатли корхоналар ташкил этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида делегация вакиллари «Samsung Medicos CO., LTD» компанияси директори Кюнг Сео ҳамда компания бош мутахассислари билан музокара ўтказдилар.

«Samsung Medicos CO., LTD» — бу ихтисослашган компания бўлиб, терини парвариш қилиш учун тиббий косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Компанияда тери маҳсулотлари, лосьонлар, кремлар ва юз маскалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қодир 12 та ишлаб чиқариш занжири ва мингдан ортиқ маҳсулотлар тури мавжуд.

Учрашув давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори мамлакатимизда фармацевтика ва косметика бозорининг жорий ҳолати ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишларни қайд этди.

Шунингдек, юртимизда фармацевтика ва косметиканинг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш шартлари, хорижий компанияларга яратилган имкониятлар, енгиллик ва имтиёзлар ҳақида таъкидланди.

Мулоқот давомида ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери саноат зонасида «Samsung Medicos CO., LTD» томонидан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали ҳамкорликни давом эттиришга ва жорий йилнинг июнь ойида мазкур компания вакиллари билан Ўзбекистонда «Tashkent Pharma Park» кластерида учрашишга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?