Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли Раисининг ўринбосари Ғиёзода Азиз билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг яқин қўшниси ва стратегик шериги экани таъкидланди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатлар мамлакатларнинг стратегик шериклигини изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
Суҳбат чоғида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишининг аҳамияти ва унинг натижалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Парламентлар юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг самарали фаолияти қайд этилди.
Сенат Раиси Тожикистон томонини 13-14-октабр кунлари Душанбе шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг ялпи мажлиси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон парламент делегациясини Тожикистон Республикаси Президенти қабул қилгани икки давлат ўртасидаги ишонч ва конструктив ҳамкорликнинг юксак даражасидан далолат экани мамнуният билан қайд этилди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлараро мулоқотни кучайтириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш, қонунчилик тажрибаси алмашинуви ҳамда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва экология соҳаларидаги ўзаро алоқаларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг