Ўзбекистон ва Швеция парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

14:55 02 Февраль 2023 Сиёсат
562 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Стокголмда парламентнинг халқаро бўлими (Риксдаг) маслаҳатчиси Мартин Брозек билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Швеция парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Риксдаг делегациясининг 2020 йилда мамлакатимизга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Швеция парламентларидаги Дўстлик гуруҳлари орқали алмашувларни фаоллаштириш, шунингдек, ўзаро ташрифлар ва қўшма ҳамкорликни ташкил этиш орқали икки мамлакат парламентлари ўртасида доимий амалий алоқаларни давом эттириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?