Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади

14:45 26 Декабрь 2023 Жамият
644 0

Саудия Арабистонининг оммабоп “An-Nahar News” онлайн нашрида “Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Нашрда Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ICAO) “ICAN–2023” тадбири доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони авиация маъмурияти билан музокара ўтказгани маълум қилинган.

“Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сонини ҳафтасига 70 тага етказиш тўғрисида келишувга эришилди, — дейилади мақолада. — Ушбу келишув Ўзбекистондан Ҳаж ва Умра амалларини бажариш учун Саудияга келадиганлар ҳамда “Умра плюс” дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун борадиган хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади”.

Музокаралар якунига кўра, Тошкентдан Саудия Арабистони шаҳарларига ҳафтасига 14 та, шунингдек, халқаро аэропортга эга бўлган Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистонига ҳафтасига 21 та мунтазам парвозни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

“Мунтазам авиақатновларнинг қарийб икки ярим баробар оширилиши Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деб ёзган “An-Nahar News”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер