Ўзбекистон ва Россия таълим вазирлари А.И. Герцен университетининг Тошкент филиалида бўлишди
2022 йил 31 октябрь куни А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиалига Россия Федерацияси таълим вазири ташриф буюрди.
Ташриф давомида Россия Федерацияси таълим вазири Сергей Сергеэвич Кравсов, Ўзбекистон халқ таълим вазири Бахтиёр Одилович Саидов ҳамда Мактабгача таълим вазири Агриппина Василевна Шин университет раҳбарияти ҳамда талабалари билан учрашишди.
Учрашувда А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида Ўзбекистон маданиятига бағишланган йўналиш очилиши алоҳида таъкидланди.
«Биз Санкт-Петербургдаги Герцен университетида Ўзбекистон маданияти ва анъаналари бўйича йўналиш очишга келишиб олдик. Бундан мақсад, ёшларимизга, талабаларимизга Ўзбекистон маданияти ва тарихи ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишдир», — дейди Кравсов.
Учрашув жараёнида томонлар ўртасида яқин ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича режалар келишиб олинди. Жумладан, 2023 йил бошида Санкт-Петербургда ўқитувчилар таълимига бағишланган форум ўтказилиши шулар сирасига киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг