Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандаси учун қазилган яширин туннель фош этилди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида ёнилғи-мойлаш материалларини контрабанда йўли билан олиб ўтиш учун қазилган 450 метрлик туннель аниқланди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар қилди.
Туннель Қозоғистон прокуратураси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда Туркистон вилояти бўйича ММА департаменти ва Миллий хавфсизлик қўмитаси департаменти иштирокида, шунингдек, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари кўмагида ўтказилган операция натижасида фош қилинди.
Тергов маълумотига кўра, туннель орқали контрабанда фаолияти икки ой давом этган. Унинг доирасида барқарор логистика йўлга қўйилган, хориждан молиялаштириш таъминланган ҳамда нефть маҳсулотларини ташиш амалга оширилган.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳам ўз ҳудудида тегишли чораларни кўрган. Қўшма тадбирлар натижасида жиноий схеманинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам аниқланган.
Маълумотларга кўра, Қозоғистонда ҳам гумонланувчи сифатида беш киши жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг барчаси Қозоғистон фуқаролари бўлишган.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп «каннабис» ўсимлиги экилгани аниқлангани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг