Ўзбекистон ва Қозоғистон АКТ соҳасида ҳамкорлик қилади

18:32 05 Декабрь 2021 Жамият
596 0

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациянинг Нур-Султон шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида томонлар ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида истиқболли йўналишларни муҳокама қилишди. Унинг натижалари бўйича икки вазирлик ўртасида келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Протокол имзоланди. Мазкур ҳужжат қатор долзарб ва муҳим йўналишлар бўйича ўзаро муносабатларни кучайтириши назарда тутади. 

Хусусан, АКТ соҳасида ўзаро тажриба ва илғор амалиёт билан алмашиш, миллий алоқани таъминлаш мақсадида кенг полосали оптик толали тармоқларни, 5Г алоқани кенгайтириш, стандартлаш ва мазкур технологияларни ривожлантириш, элеcтрон ҳукуматни ривожлантириш, шу билан бирга, элеcтрон давлат хизматларни жорий этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, стартапларни ривожлантириш ва АКТ йўналишлари учун кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро тажриба билан алмашиш, АКТ соҳасида экспорт салоҳиятини оширишда ўзаро тажриба билан алмашиш, рақамли ривожланиш ва рақамли тайёргарлик бўйича даражаларни баҳолаш (индикаторларни) усулларни ишлаб чиқиш каби ўнлаб йўналишларда ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер