Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 16 октябрь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) минтақавий бюроси директори Михаил Пушкин билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш бўйича янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ХМТ кўмаги билан БМТ Бош котибининг “Иш ўринлари яратиш ва адолатли ўтиш учун умумий ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тезлаткич” ташаббусида биринчи мамлакат сифатида қайд этилгани алоҳида қайд этилди. Айни пайтда Ўзбекистонда мазкур механизмнинг барча элементлари амалиётга жорий этилмоқда.
Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда қабул қилинган Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастур, меҳнат соҳасидаги ҳамда ишлаб чиқариш ва техник йўналишлардаги халқаро стандартларни мамлакат иқтисодиётига кенг татбиқ этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳим ўрин тутмоқда.
Шунингдек, суҳбат давомида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан маслаҳатлашувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг