Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида электрон сертификатлаштириш тизими бўйича ҳамкорлик ўрнатилади
2024 йил 18 декабрда Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Беларусь Ҳукуматлари ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Айтиш мумкинки, мазкур битим 2024 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида имзоланганди.
Битимнинг мақсади — икки давлат ўртасида савдо жараёнларини соддалаштириш, товарларнинг келиб чиқиши бўйича маълумотларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлашдир. Ушбу келишув савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлиб, экспорт-импорт жараёнларини енгиллаштиради.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар сифатида белгиланди. Улар битим шартларини бажарилишини таъминлаб, электрон сертификатлаштириш тизимининг тўғри ва самарали ишлашини назорат қилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг раҳбарлари халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалиётга тўлиқ татбиқ этилишини назорат қилади. Бундай ташаббус савдо соҳасида замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ушбу битим икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиб бериши кутиляпти. Бу электрон тизим орқали товарларнинг келиб чиқиши бўйича ҳужжатларни тезкор, аниқ ва ишончли тарзда расмийлаштиришни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг