Ўзбекистон ва БАА ўртасида қандай муҳим шартномалар имзоланди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи арафасида Абу-Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 15 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Бунда қўшма лойиҳаларни имзолаш маросими ўтказилиб, унга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳаил Моҳамед Ал Мазруи бошчилик қилди.
«2021 йилдан буён БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми йилига ўртача 20 фоиздан кўпроққа ошиб бормоқда ва 2024 йил якунига кўра бу кўрсаткич 650 миллионга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 337 та корхона фаолият кўрсатмоқда, шундан 114 таси қўшма корхона ва 223 таси 100% хорижий корхоналардир. 2023 йилда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга 1,08 миллиард доллар, 2024 йилда эса 1,5 миллиард доллардан ортиқ БАА инвестициялари ўзлаштирилди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон-БАА» инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг инвестиция портфелида тиббиёт, геология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида умумий қиймати 192,5 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳа мавжуд. 140 миллион долларлик 9 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Эришилган 15 та келишув вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар томонидан биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг меваси бўлиб, икки давлат ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик тарихида янги саҳифа очиши таъкидланган.
Маросимда «AMEA Power», «Masdar», «Solar Power Shine», «M42», «Burjeel Holdings», «IFFCO Group», «TWS», «Alserkal Group», «Metito», «AD Ports», «Jetex», «Emirates Group» ва бошқа компаниялар билан энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, сув таъминоти, транспорт, логистика соҳаларида инвестиция битимлари ва шартномалар имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг