Ўзбекистон ва Албания етакчилари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг олий даражадаги ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш доирасида Албания Президенти Байрам Бегай билан музокара ўтказди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама муносабатларни, шу жумладан сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорлик механизмларини яратиш орқали сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, аграр ва озиқ-овқат саноати, транспорт ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг