Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги саралашида Афғонистонни тор-мор этди

6 сентябрь куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогига саралаш гуруҳ босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Афғонистон устидан йирик 8:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Дастлаб 13-дақиқада ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов узоқ масофадан жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган «Алания» ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ҳет-трик (47ʼ, 53ʼ, 87ʼ) қайд этди. Шунингдек, ҳимоячи Алибек Давронов (36ʼ), ярим ҳимоячи Жасурбек Жалолиддинов (54ʼ), ҳужумчи Алишер Одилов (88ʼ), ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамролиев (90+1ʼ) ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Меҳмонларнинг ягона голини Умид Мусафи (42ʼ) урди.
Ушбу ғалаба эвазига Ўзбекистон «E» гуруҳидан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Эрон эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда Гонконг ва Афғонистон.
9 сентябрь куни ёшлар терма жамоаси сафарда Гонконг U-23 терма жамоаси билан учрашса, 12-сентябр куни ўз майдонида Эрон U-23 терма жамоасини қабул қилади.
2024 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги финал босқичида 16 та жамоа, жумладан, турнир ташкилотчиси Қатар ҳам иштирок этади. Улар орасида саралаш босқичи гуруҳларининг 11 та ғолиблари, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта жамоа иштирок этади. Турнирнинг сўнгги босқичи 2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майига қадар бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг