Ўзбекистон цирк усталари Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Халқаро цирк фестивалида иштирок этмоқда
Ўзбекистон цирк усталари Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Халқаро цирк фестивалида иштирок этмоқда.
Фестиваль ташкилотчиларининг сўзларига кўра, дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори Ҳиндистонда ҳам цирк жуда машҳур ва оммабоп. Бироқ кўнгилочар тармоқнинг бошқа турлари ва рақамли соҳанинг жадал ривож топаётгани, шунингдек, коронавирус пандемияси билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият ушбу санъат турининг ҳолатига таъсир кўрсатди. Шу боис мамлакатда ушбу қадимий санъат тури ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида цирк усталари иштирокида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Халқаро фестиваль доирасида мамлакатнинг Мумбай, Бангалор ва бошқа шаҳарларида цирк усталарининг ранг-баранг дастурлари намойиш этилди. Деҳлида ҳам улар тўрт кун давомида цирк ихлосмандлари ва ёзги таътилга чиққан мактаб ўқувчиларини ўзларининг ёрқин чиқишлари билан мамнун қилмоқда.
Фестивалда Ҳиндистон ва Ўзбекистон вакилларидан ташқари Эфиопия, Қирғизистон ва россиялик санъаткорлар ҳам иштирок этмоқда. Санъат байрами ташкилотчиларининг асосий ғояси халқаро ижодий ҳамкорликни рағбатлантириш ва ўзаро илғор техник ноу-хаулар билан алмашишдан иборат.
Дастурларда жонглёрлик, бир ғилдиракли велосипед ва ҳалқаларда машқлар намойиш қилиш, акробатлар ва масхарабозлар чиқишлари каби анъанавий номерлар билан бир қаторда, шунингдек, ҳар бир иштирокчи давлат цирк санъатининг ўзига хос миллий жиҳатлари ўрин олгани маҳаллий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг