Ўзбекистон шароитида уйни текин ва ўчмайдиган «свет» билан таъминлаш қанчага тушади?
Illyustrativ foto
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, қуёш панелларини сотиб олаётганда, фуқаролар уй ёки хонадондаги биноларнинг катталигини (хоналар сони, ошхона, балкон, йўлак ва ҳ.к.) ҳисобга олган ҳолда, уларни имкониятларига қараб танлаши мумкин. Ўз навбатида, қурилманинг танланган қуввати унинг нархига таъсир қилади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, энг арзон қуёш панеллари 150 Вт қувватга эга, бу эса улардан фойдаланиб, уйнинг 5-6 та хонасини ёритиш ва битта телевизорни ишлатиш имконини беради. Агар уйдаги хоналарни ёритиш учун иккита телевизор, битта музлатгични электр энергияси билан таъминлаш зарур бўлса, унда камида 2 кВт қувватга эга қуёш панеллари керак бўлади. Агар оила кондиционер ҳам ишлатса, 3 кВт қувватли панеллар зарур бўлади.
Қуёш панеллари каби инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт компонентларидан фойдаланадилар, яъни улар хорижий етказиб берувчилар нархига боғлиқ. Бугунги кунда 2 кВт блок нархи 18 — 30 млн. сўмга баҳоланмоқда, ўрнатиш харажатларини ҳисобга олсак, 3 кВт қувватга эга агрегатни ўрнатиш 20 — 45 млн. сўмга тўғри келади. Нархлардаги фарқ маҳаллий маҳсулотларнинг маркасига боғлиқ.
Шу билан бирга, жисмоний шахсларга фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситгичларини сотиб олиш харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Бундай компенсацияларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом Вазирлар Маҳкамасининг 217-сонли қарори билан тасдиқланган.
Қуёш сув иситгичлари бироз арзонроқ. 2-3 кишилик уй учун кунига ўртача 100 литр сувни иситадиган қурилма ўрнатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда тахминан 3 млн. сўмга тушади. Шунга кўра, катта ҳажмдаги сувни иситиш учун мўлжалланган юқори қувватли қуёш сув иситгичларининг нархи юқори. Замонавий қуёш коллекторлари қуёш ботгандан кейин ҳам сувни иситиб туришга имкон беради, чунки олдинги авлод қурилмаларидан фарқли ўлароқ, уларнинг ташқи қисми термос принципи асосида ишлайдиган қурилма билан ҳимояланган. Натижада, 70-80 градусгача қиздирилган сув қуёш ботгандан кейин 7-8 даража ҳарорат пасаяди холос.
Шунингдек, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган қурилмалардан фойдаланилганлик учун катта миқдорда рағбатлантириш мавжуд. Шунингдек, ўз уйларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун бир хил қуёш панелларини ўрнатганлар учун бир қатор имтиёз преференциялар тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг