Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

17:01 21 Октябр 2021 Жамият
986 0

Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-банди ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ойбек Аъзамжонович Баракабаев ва Дониёржон Мухаматжонович Тожибоевни ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Олий суднинг айрим судьялари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимларидан озод этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?