Ўзбекистон Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси январь ойидаги тартибсизликлардан кейин Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олиниши муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Қобулжонов маълум қилди:
Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб, Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
Ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.
Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ушбу нотада Қозоғистон ТИВдан ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш сўралган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ҳибсдагилар билан консуллик учрашувини ташкил этиш сўрови юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг