Ўзбекистон Президентининг концептуал мақоласи БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси олдидан эълон қилинган «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали концептуал мақоласи БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
Ҳужжат, шунингдек, БМТ журналида ҳам чоп этилган.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур мақоласи ШҲТнинг Самарқанд саммити арафасида хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди. Бу эса, шубҳасиз, ШҲТ фаолиятига қизиқиш ва эътиборнинг кучайишига туртки бўлди.
Маълумот учун, ушбу мақола дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатидаги 150 дан ортиқ хорижий ОАВда ўндан ортиқ хорижий тилларда чоп этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг