Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

02:53 10 Апрель 2023 Сиёсат
741 0

Фото: Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ёзди.

«Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз – Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан элу юртингизнинг улкан меҳру муҳаббатига сазовор бўлган мўътабар инсон эди.

Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда Сиз, Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз», — дейилади мактубда.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер