Ўзбекистон Мудофаа вазири Туркиянинг янги мудофаа вазирини табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбанов ва Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазири армия генерали Яшар Гюлер ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Суҳбат аввалида генерал-лейтенант Б. Курбанов генерал Я. Гулерни Туркия Миллий мудофаа вазири лавозимига тайинланганлиги билан самимий табриклади.
Мулоқот давомида вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболдаги режаларни муҳокама этишди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий таълим йўналишларида алоқаларни янада жадаллаштиришга келишилди.
Суҳбат якунида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазири армия генерали Яшар Гюлерни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг