Ўзбекистон миллий университети талабаси 100 млн. соҳиби бўлди
Тошкент шаҳрида ўтказилган «Билим учун 100 миллион» олимпиадасининг финалида Ўзбекистон миллий университети 4-босқич талабаси Жаҳонгир Тўраев ғолиб бўлди. Унга 100 миллион сўм мукофот топширилди.
Жаҳонгир Тўраев — 2002 йил, 26 январда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. У бугунгача ўндан зиёд халқаро математика олимпиадалари совриндори, академик Т. А. Саримсоқов номидаги, академик Т. Қори-Ниёзий номидаги стипендиялар совриндори ҳамда «Асакабанк» АЖ томонидан ташкил этилган «Ёш Математик» стипендияси ғолиби бўлган. Бу қаторга бугун «Билим учун 100 миллион» олимпиадаси ҳам қўшилди.
Аҳамиятлиси, бу олимпиадада иштирокчилар учун ёш чегараси йўқ эди. Онлайн босқичда 250 минг иштирокчи орасидан "ТОП — 100"таликка кириб, финалга чиққан талабамиз ўзидан катталардан ўткир билимли эканлигини исботлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг