Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари Ҳиндистондаги йирик халқаро фестивалда намойиш этилди

15:03 22 Февраль 2023 Маданият
498 0

Анъанавий равишда ҳар йили февраль ойида бўлиб ўтадиган мазкур йирик халқаро тадбирда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, хусусан, ҳунармандлар, созанда ва санъаткорлар, ошпазлар ўз миллий маҳсулотлари ва маданиятини намойиш қилишади.

Бу галги фестивалда Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси билан ўзаро ҳамкорликда республикамизнинг турли ҳудудларидан ҳунармандлар ва созандаларнинг ушбу анжуманда иштироки таъминланди. Деярли 20 кун давом этган тадбирда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, бой ҳунармандчилик мероси ва маданияти фестиваль меҳмонларига тақдим этилди.

Халқаро фестивалнинг очилиш маросими ва якунловчи кунида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов қатнашди. Тадбир доирасида Харяна штати ҳукумати бошлиғи Маноҳар Лал билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон делегацияси учун кўрсатилган алоҳида эътибор учун миннатдорлик билдирилди.

Таъкидлаш керакки, «Surajkund International Crafts Mela» халқаро фестивали иши билан ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ киши танишади. Ярмарка давомида мамлакатимиз ҳунармандлари ўз маҳсулотларини нафақат фестиваль меҳмонларига тақдим этиш, балки уларни Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш учун янги ҳамкорлар билан музокаралар қилиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер