Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгашининг (ICC) аъзосига айланди

19:47 27 Июль 2022 Спорт
660 0

Фото: minsport.uz

Жорий йил 26 июль куни Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Халқаро крикет кенгаши (ICC)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Мазкур конгрессда крикет бўйича бажарилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Конгресс регламентига мувофиқ, крикет ривожланаётган мамлакатларнинг ICCга аъзолик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эътиборли жиҳати, конгрессда Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамага қўйилди ва бир овоздан халқаро крикет кенгашининг аъзолигига қабул қилинди. Шундай қилиб, Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгашининг (ICC) аъзолик рўйхатига 106-давлат сифатида қабул қилинди.

«Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан бугун ҳар соҳада, жумладан, жисмоний тарбия ва спортга яратилаётган имкониятлар беқиёс. Шу боис, спортчиларимиз юртимиз байроғини дунё ареналарида кўз-кўз қилишмоқда. Ўзбекистон крикет федерацияси ҳам Халқаро крикет кенгашининг аъзосига айланди ва ушбу муносабат билан барча юртдошларимизни, спортчиларимизни муборакбод этаман. Умид қиламанки, ўзбекистонлик крикетчилари ҳам яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, крикет бўйича халқаро мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади», дейди Халқаро крикет кенгашининг (ICC) конгрессида иштирок этган Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро крикет кенгаши (ICC)нинг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ва ICCнинг молиялаштириш ишлари менежери Нитеша Котхари хоним жорий йил 11-13 июль кунлари Тошкентда бўлиб, ЎКФ фаолияти билан яқиндан танишиб, хулосаларини халқаро крикет кенгаши (ICC) раҳбариятига тақдим этишган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер