Ўзбекистон–Хитой: ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрланади

21:37 06 Июль 2024 Илм-фан
339 0

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикаси Таълим вазири бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун олинган фитосанитар рухсатномалар сони 22 тага етказилгани, Хитой пахтачилигидаги илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш учун хитойлик мутахассислар жалб қилингани, шунингдек, илм-фан ва инновацион йўналишда Ўзбекистон–Хитой пахта чигитлари намуналарини алмашиш бўйича лойиҳа йўлга қўйилгани қайд этилди.

Шунингдек икки томон ҳам бундай лойиҳа ва тадбирлар Ўзбекистон–Хитой алоқаларининг ривожланишига ҳисса қўшаётгани юзасидан якдиллиги таъкидланиб, бундан кейин ҳам бу каби янги ташаббусларни амалга оширишга келишиб олди.

Шундан сўнг меҳмонлар Тошкент давлат аграр университетида Хитой Шимолий-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети (Northwest A&F University) билан қўшма таълим факультетининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Маълумот учун: Қўшма таълим дастурлари учта мутахассислик: бизнесни бошқариш, чорвачилик, мевачилик бўйича магистратура босқичини ўз ичига олиб, талабалар таълимнинг дастлабки йили Тошкент давлат аграр университетида, иккинчи йили эса Хитойнинг Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университетида таълим олишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?