Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳақида бадиий фильм суратга олинади

14:12 18 Июль 2022 Маданият
1770 0

Фото: Кинематография агентлиги

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Абдулла Орипов” тўлиқ метражли бадиий фильми суратга олинади.

Шоир ва жамоат арбоби ҳақида тўлиқ метражли бадиий фильм яратиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бўлиб, ҳозирда кинокартинага тайёргарлик жараёнлари бошланган. Фильм сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффар Эркинов.

Ижодий жамоа дастлаб Қашқадарё вилоятининг Косон тумани, Некўз қишлоғига ташриф буюриб, шоирнинг таҳсил олган мактаби, туғилиб ўсган қишлоғи билан танишиб чиқишди.

Маълумот учун, аввалроқ Агентлик ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмаси билан “SPECTRE” студияси томонидан “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми суратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер