Ўзбекистон йўлларда ўлим ҳолатларини нолга тушириш стратегиясини амалга оширади

04:16 20 Февраль 2022 Жамият
909 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистонда йўллардаги ўлим ҳолатларини нолга туширишни назарда тутувчи Vision Zero стратегиясини амалга оширади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев маълум қилди, деб ёзади «Газета».

Ўзбекистон мутахассислари йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича Швеция, Германия, Норвегия, АҚШ, Жанубий Корея, Канада, Туркия, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари каби 10 дан ортиқ давлат тажрибасини ўрганди.

«Авваламбор йўл инфратузилмасини яхшилаш, давлат стандартлари билан боғлиқ ҳолда уни ўзгартириш бўйича Швеция тажрибасини жорий қиляпмиз. Айнан фуқароларнинг йўлларни белгиланган жойидан ўтиши учун барча шароитларни яратиб беришимиз керак. Иккинчидан фуқароларимизнинг ўзидаги маданияти шакллантириш, жавобгарлик масалалари бўйича ҳозир таклиф киритганмиз. Ҳозирда Жанубий Корея тажрибасини ўрганган ҳолда (ЙҲХ) автоуловларимиз «мигалка»ларига камера ўрнатяпмиз, айнан фуқаролар белгиланмаган жойдан ўтиш пайтида суратга олади ва уларга тўғридан-тўғри автомобилга юборгандай жарима қўллаш масаласи таклиф қилиб киритилган», — деди Бекмурод Абдуллаев.

Таъкидланишича, мазкур тажрибадан фойдаланиб, миллий қонунчилик ва шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда Фарғона вилояти мисолида «Равон йўл» концепцияси ишлаб чиқилди.

«Бахтсиз ҳодисалар кўп бўлгани учун Фарғона вилоятини танладик. Охирги уч ойда умумий бахтсиз ҳодисалар сони 30 фоизга, уларда ҳалок бўлганлар сони 21 фоизга, жароҳатланганлар 32 фоизга камайди. Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сони 37 фоизга, ўлим ҳолатлари 28 фоизга, жароҳатланганлар 38 фоизга камайди», — деди Абдуллаев.

Стратегияни амалга ошириш бўйича меморандум Тошкент, Андижон, Наманган, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари томонидан имзоланди.

«Энг аввало, Швециянинг йўл инфратузилмасини яхшилаш, уни давлат стандартлари билан уйғунлаштириш бўйича тажрибаси ҳаётга татбиқ этилмоқда», — деди Бекмурод Абдуллаев.

Бундан ташқари, Жанубий Корея тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, СБДД автомобилларининг кўчани нотўғри жойда кесиб ўтаётган пиёдаларни суратга оладиган камералар киритилиши мумкин, шундан сўнг улар автоматик тарзда жарима баённомасини тузади.

Бекмурод Абдуллаевнинг қўшимча қилишича, 380 мактаб ва 170 боғчада йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиш учун хона ва майдончалар яратилган.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева болаларни йўл ҳаракати қоидаларига болаликдан ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

«Ички ишлар органлари ходимлари барча муассасаларни қамраб ололмайдилар. Шунинг учун болаларга таълим берадиган педагог ва ўқитувчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш керак», — деди Танзила Нарбаева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер