Ўзбекистон йил бошидан буён 4 миллионга яқин мобил телефон импорт қилди
Энг катта импорт қилувчи Хитой бўлиб, ўн бир ой ичида 3,1 млн дона телефон етказиб берилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қарийб 3,8 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2023 йилдаги умумий ҳажмдан ҳам ошиб кетган.
Етказиб берувчилар:
Мобил телефонларнинг асосий қисми анъанавий равишда Хитойдан импорт қилинди. Ушбу мамлакатдан йил бошидан буён 3,1 миллион дона телефон келтирилган бўлиб, уларнинг 1 миллиони куз ойларига тўғри келган.
Иккинчи ўринда Вьетнам жойлашган. Ушбу давлатдан 535,5 минг дона телефон олиб келинган. Улардан 130 минг дона қурилма куз ойларида импорт қилинган. Таққослаш учун, фақатгина август ойида Вьетнамдан 66 минг дона телефон импорт қилинган эди.
Ҳиндистон учинчи ўринни эгаллаб, ушбу мамлакатдан 110,7 минг дона телефон олиб кирилди. Уларнинг 40,4 мингтаси сўнгги уч ойда импорт қилинган.
Шунингдек, Гонконгдан олиб келинган телефонлар сони сезиларли ошди. Сентябрь ноябрь ойларида ушбу давлатдан 36,2 минг дона телефон импорт қилинган. Бу январь август ойларидаги 7 минг доналик кўрсаткичга нисбатан бир неча баробар кўпдир.
Йил давомида бошқа мамлакатлардан жами 5 минг дона кўпроқ телефон импорт қилинди.
2023 йилда импортнинг 90 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келган бўлса, Вьетнам ва Ҳиндистон ушбу рўйхатда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонга олиб келинаётган мобил телефонлар сонининг ортиши мамлакатда рақамли технологиялар ва мобил алоқага бўлган талабнинг юқорилиги билан изоҳланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг