Ўзбекистон ҳунармандлари Италияда ўтказилаётган халқаро ярмаркада иштирок этмоқда
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида жорий йил 2-10-декабрь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Artigiano in Fiera” халқаро ярмаркасида “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари делегацияси иштирок этди.
Ярмаркада ўзбек ҳунармандлари маҳсулотлари ўрин олган “Ўзбекистон” миллий стенди ташкил этилди.
1996-йилдан буён анъанавий равишда ҳар йили уюштириладиган ушбу ярмарка дунёдаги энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади.
Жорий мавсумда 2500 дан зиёд стенддан иборат ушбу ярмаркада 86 та давлатдан келган ҳунармандлар “инсон ва унинг меҳнати” ғояси остида “Гўзаллик ва яхшилик бунёдкорлари” мавзусида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Италиянинг энг йирик кўргазмалар саройи “MilanoFiera Rho”да 9 кун давом этадиган мазкур тадбирга 1,5 миллион киши келиши кутилмоқда.
Миллий стенд мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида миллий маданиятимиз ва анъаналаримиз руҳида безатилди.
Бухоро, Наманган, Тошкент ва Фарғонанинг моҳир уста ҳунармандлари томонидан ясалган нодир тақинчоқлар, ранг-баранг тўқимачилик, теричилик, кулолчилик ва чилангарлик маҳсулотлари ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ярмаркада сопол ва керамикадан, ипак ва пахта толасидан, тери, ёғоч ва металлдан тайёрланган халқ бадиий ва амалий санъат намуналари, озиқ-овқат маҳсулотлари намойиши билан бир қаторда турли халқлар санъати, турмуш тарзи ва қадриятларини акс этувчи маданий тадбирлар ташкил этиляпти.
Мамлакатимиз вакилларининг ушбу ярмаркада иштироки нафақат маданий қадриятларимизни илгари суриш, балки юртимизга сайёҳлар оқимини оширишга ҳам хизмат қилади.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ва тадбир ташкилотчиси “Ge.Fi. Spa” компанияси ўртасида ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг