Ўзбекистон футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилади
Бугун, 15 май куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Аёллар футбол қўмитаси тавсиялари ратификация қилгандан сўнг, Австралия ва Ўзбекистон 2026 ва 2029 йилларда бўлиб ўтадиган ОФК аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги мезбонлари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) расмий сайти маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2026 йилги қитъа биринчилиги Австралияда, 2029 йилги турнир эса Ўзбекистонда ўтказилади.
Бангкок мезбонлигида ўтаётган ташкилот ижроия қўмитаси конгрессида ОФК президенти Шайх Салмон Ўзбекистон ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга мусобақани юқори савияда ўтказиш йўлида омад тилаган.
«Ишонамизки, Ўзбекистонда 2029 йилда кутилгандан ҳам аъло даражада ўтказиладиган рақобатбардош турнирни кўрамиз. Биз иккала аъзо ассоциациянинг тегишли ташкилий қўмитасига режалаштириш ва тайёргарлик ишларида муваффақият тилаймиз», дейди Шайх Салмон.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган қитъа биринчилиги 2031 йилги мундиалга йўлланма беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг