Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонга «қизил паспортсиз» кириши мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет элга чиқиш паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини берувчи ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилган.
Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Бундан ташқари, ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради. Бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.
«Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг