Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

00:26 17 Октябр 2021 Маданият
803 0

Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

- Институтда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади;

- Консерваторияда ҳозирда таҳсил олаётган бакалавриатнинг 2–4 курс ва магистратуранинг 2-курс талабалари ўқишини Институтда давом эттирилади.

Институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда, жумладан:

- юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

- миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;

- миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига (2 та) Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади ҳамда “Маҳорат дарслари” йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?