Ўзбекистон бокс терма жамоаси Бразилия қандай таркибда боради?
Ўзбекистон бокс терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этади. 28 мартдан 7 апрелгача Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида «World Boxing» ташкилоти ҳомийлигида ўтказиладиган ушбу нуфузли турнирда юртимиз боксчилари тўлиқ таркибда қатнашадилар. Термамиз эртага тонгда бош мураббий Тўлқин Қиличев бошчилигида денгиз ортига йўл олади.
Жамоамиз аъзолари қуйидаги вазн тоифаларида мусобақада қатнашишади:
-50 кг вазнда Асилбек Жалилов;
-55 кгда Миразизбек Мирзаҳалилов;
-60 кгда Мадияр Данияров;
-65 кгда Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-70 кгда Иқболжон Холдоров;
-75 кгда Фазлиддин Эркинбоев;
-80 кгда Жавоҳир Умматалиев;
-85 кгда Акмалжон Исроилов;
-90 кгда Тўрабек Хабибуллаев;
+90 кгда Жаҳонгир Зокиров.

Термамизни мусобақага тайёрлаш ва унда муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида тажрибали мураббийлар — Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров ва Ботиржон Маҳмудовлар иш олиб боришади. Жамоа раҳбари сифатида Шоҳид Тиллабоев, шифокор сифатида Комилжон Расулов ҳамда матбуот котиби сифатида Жалолиддин Юсупов ҳам юборилмоқда.
Шунингдек, мазкур халқаро мусобақада юртимиздан икки нафар ҳакам — Мариф Урдушев ва Бекжон Юсуповлар ҳам адолат мезонини таъминлаш мақсадида ҳакамлик қилишади. Ушбу Жаҳон кубоги мусобақасида терма жамоамиздан юқори натижалар кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг