Ўзбекистон бир йил ичида ерёнғоқ экспортида 73,7 фоиз ўсишга эришди

12:07 30 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
230 0

Фото: Иллустратив

2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 7,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5,5 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ерёнғоқ экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 73,7 фоизга ошган. Бу мамлакатнинг ошиб бораётган экспорт салоҳиятидан дарак беради.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар 8 та давлат кетма-кетлиги қуйидагича:

1. Озарбайжон – 1,000 тонна;

2. Россия – 892 тонна;

3. Қозоғистон – 707 тонна;

4. Қирғиз Рэспубликаси – 558 тонна;

5. Покистон – 455 тонна;

6. Туркманистон – 347 тонна;

7. Германия – 330 тонна;

8. Хитой – 288 тонна.

Аввалроқ, солиқ тўловчилар 8 ойда 16 триллион сўм солиқ имтиёзларидан фойдалангани хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?