Солиқ тўловчилар 8 ойда 16 триллион сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланган – Фискал таҳлиллар (+фото)
Фото: Иллустратив
2024 йилнинг январ-август ойларида 138 минг 661 та ташкилот 16 триллион сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 минг 927 та корхона молиявий хизматлар бўйича 13,1 триллион сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган. Шунингдек, 7 минг 185 та корхона 22,5 триллион сўм миқдорида ҚҚС «нол» ставкасини қўллаган ташкилотлар қайд этилган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари бўйича қўшимча қиймат солиғи энг кўп имтиёз сифатида қайд этилган. Умумий суммаси 8 триллион сўмга етиб қолган.
Бундан ташқари, фойда солиғи (2,3 триллион сўм), ер солиғи (1,9 триллион сўм), ижтимоий солиқ (1,9 триллион сўм), ЖШОДС (884,7 миллиард сўм), мол-мулк солиғи (801,6 миллиард сўм), АОС (139 миллиард сўм) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлардан (19,9 миллиард сўм) ҳам катта имтиёзлар берилган.

«Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва нол ставка ҳисоби алоҳида юритилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг