«Cobalt», «Damas» ёки «Lacetti-Gentra»… Қайси бири Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги 2024 йилнинг январидан августгача бўлган даврда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг сони ҳақидаги ахборотни очиқлади. Бу ҳақда Агентликнинг ахборот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-август ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 260 минг 191 тани ташкил этади.
Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобил «Cobalt» бўлиб, жами 102 минг 052 дона бўлган. Бундан ташқари, «Damas» ҳам кўп ишлаб чиқарилган бўлиб, 59 минг 545 та заводдан чиққан.
Кейинги ўринларда «Tracker» (27 454), «Onix» (21 607), «Lacetti-Gentra» (12 837), «KIA» (12 795), «Chery» (5 190), «Haval» (1 390) ва махсус енгил автомобиллар (17 321) туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг