Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шарифдаги аэропортини қайта қуришни бошлади

00:22 15 Ноябрь 2021 Сиёсат
1452 0

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Балхда «Толибон» ҳаракати билан учрашувда Ўзбекистон Мозори Шарифдаги аэропортни қайта қуришни бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Спутник Тolo News'га таяниб хабар берди.

Иргашевнинг сўзларига кўра, 30 нафар техник мутахассислар гуруҳи аллақачон Мозори Шарифга жўнатилган ва улар объектни қайта тиклаш билан шуғулланмоқда.

Балх вилояти ҳокими Қудратуллоҳ Абу Ҳамзанинг сўзларига кўра, томонлар ҳам шундай муҳокама қилган. Транс-афғон темир йўли лойиҳаси, электр энергияси етказиб бериш учун кредит беришни Ўзбекистон тўхтатмайди.

Авиация ва транспорт вазири ўринбосари Ҳасибулла Сурошнинг сўзларига кўра, қуйидаги келишувга эришилган:

Ўзбекистонлик мутахассислар барча авиация техникаси, бошқарув минораси, ўт ўчириш пункти, ёруғлик тизимлари ишини созлайди;

Аэропортнинг 83 нафар ходими малака ошириш учун Ўзбекистонга боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?