Ўзбекистон аэропортларида кучли туман туфайли парвозлар кечиктирилди
Ўзбекистон аэропортларида кучли туман туфайли парвозлар кечиктирилди.
Бугун тунда Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмадилар.
Қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида - кўриш имконияти 200 метр, Москвадан AFL-1976 қатновини бажараётган самолёт соат 03:25да Шереметево аэропортидан уча олмади.
Ҳудди шундай ҳолат яна иккита қатнов: соат 04:35даги SBI6481 Самара - Урганч қатнови соат 03:30даги SVR2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмадилар. Айни дамда самолётлар об-ҳаво шароти яхшилангунга қадар Урганч учиш аэропортида қолмоқдалар.
Шинингдек, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклади. HY15/16 ва HY11/12 қатновлари Тошкент аэропортида учишни кутишмоқда. Соат 11:30да Нукус-Актау йўналиши бўйича учишни амалга ошириши керак бўлган HY9727/9728 қатнови парвозининг чегараланиши ҳам мустасно эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг