“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва “China Southern Power Grid International” компанияси ўртасида 1 млрд. долларга тенг келишув имзоланди
Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси ўртасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган қуввати 600 МВт га тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” ГТЭС (Гидро тўплаш электр станцияси) истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича JDA келишуви (joint development agreement – биргаликда ривожлантириш шартномаси) ни имзолашга эришилди.
Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон энергетика вазирлари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фозил Махмудов ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси раҳбарияти иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг