“Ўзбекгидроэнерго” АЖ — минтақанинг ESG етакчилари чўққисида
Sustainable Fitch (Лондон): Sustainable Fitch “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ESG Entity Rating “2” (яхши) даражасида тасдиқланганини эълон қилди ва унинг баҳосини 65 дан 72 га оширди.
Ушбу тасдиқ гидроэнергия ишлаб чиқариш орқали иқлим ўзгаришини юмшатишга катта ҳисса қўшган ижобий экологик таъсирни ва бошқарув тузилмаси ҳамда 2023 йилда ижтимоий кўрсаткичлардаги яхшиланишларни акс эттиради. Аҳамиятли жиҳати, бу 7 баллик сезиларли ўсиш АЖни Марказий Осиёдаги энг юқори баҳога эга бўлган компанияга айлантирди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур рейтингга “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолиятининг 2023 йил учун Барқарор ривожланиш ҳисоботини тайёрлашда халқаро консалтинг компанияларини жалб қилмасдан, ўз кучи билан — Жамият мутахассисларининг фаол саъй-ҳаракатлари ҳамда билим ва малакаси туфайли эришилди.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз қувватларини кенгайтириш бўйича амалга ошираётган ишлари БМТнинг БРМ (SDG) 7.2 банди (Renewable Energy)га — қайта тикланувчи энергия улушини оширишга катта ҳисса қўшади.
Маълумот учун, “Sustainable Fitch”нинг ESG рейтинглари экологик, ижтимоий ва бошқарув самарадорлигини барча актив турларида, шу жумладан, ташкилот, платформа ва инструмент даражасида баҳолаш учун глобал ечим таклиф қилади. ESG молиявий жамиятига яхшироқ ва асосли қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.
Рейтинглар экологик ва ижтимоий мезонларни компаниянинг бизнеси, стратегияси ва бошқарувига интеграциялаш даражасини ҳамда бошқарувнинг самарадорлигини акс эттиради. Ушбу рейтинглар “1” дан “5” гача бўлган шкала бўйича баҳоланади, бу ерда “1” энг яхши, “5” эса энг ёмон натижа ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг