Ўзбек кураши «Осиё болалари» («Дети Азии») спорт ўйинлари дастурига киритилди

Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўсмирлар ўртасида «Осиё болалари» («Дети Азии») VII халқаро спорт ўйинлари бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур мусобақада дунёнинг 15та мамлакатидан 1 650 нафар иштирокчи 273 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.
Ўзбекистон номидан эса 174 нафар ватандошимиз спортнинг 17 туридан иштирок этадилар.
Мусобақаларда вакилларимизнинг иштироки қуйидагича:
Бадминтон – 4-7 август,
Стол тенниси ва баскетбол 3х3 – 29 июль – 1 август,
Ўқ отиш ва бокс – 2-6 август,
Самбо – 3 август,
Спорт курашлари ва енгил атлетика – 31 июль – 2 август,
Бадиий гимнастика ва сузиш – 29-31 июль,
Камондан отиш – 4-6 август,
Мас-рестлинг – 4-5 август,
Пляж волейболи – 28 июль – 3 август,
Мини-футбол – 31 июль – 7 август,
Ўзбек кураши – 6 август,
Дюздо – 2-4 август,
Таэквондо – 30-31 август.
Мусобақада Ўзбекистон делегацияси спортнинг фақатгина Хапсагай (Якутия миллий кураши) ҳамда Брейкинг (брей-данс) турларида иштирок этишмайди. «Осиё болалари» VII халқаро спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган мусобақалар Владивостокдаги 10 та спорт иншоотида, жумладан, янгиланган «Динамо» стадиони, «Олимпийский» спорт мажмуаси, «Юност» спорт саройи ва Владивостокнинг марказий майдонида ўтказилади. Ўйинларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари эса «Фетисов Арена» концерт-спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу нуфузли ўйинлар дастурига илк маротаба миллий спортимиз курашнинг киритилганидир. «Осиё болалари» VII халқаро спорт ўйинларининг кураш мусобақаларида ўғил болалар 5 та, қизлар эса 4 та вазн тоифасида ўзаро беллашадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг