«Ўзархив» агентлиги томонидан 130 та вазирлик ва идорада архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати ўтказилди

14:10 15 Август 2022 Жамият
276 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.

Текширишларнинг 14 таси Агентлик томонидан, 125 таси архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан, шулардан 138 таси режага мувофиқ, 1 таси прокуратура органининг ташаббуси билан ўтказилган.

Тошкент Фармацевтика институтида ва Жиззах вилояти давлат архивида ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар прокуратура органларига тақдим этилган ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Текширишлар натижасида ташкилот ва корхоналарда сақланаётган Миллий архив фондига киритилган идоравий сақлов муддати тугаган 100 минг сақлов бирлигидан зиёд архив ҳужжати тегишли давлат архивларига топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер