Озарбайжон Арманистондан чегарадаги тўрт қишлоқни қайтаришни талаб қилди

23:42 10 Март 2024 Дунё
321 0

Иллюстратив фото

Боку Еревандан чегарадаги тўртта озарбайжон қишлоғини қайтаришни талаб қилди.

Озарбайжон Арманистондан чегарадаги тўрт қишлоқ – Баганис Айрим, Ашаги Аскипара, Хейримли ва Қизилгажилини қайтаришни талаб қилди.

Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоевнинг сўзларига кўра, бу қишлоқларнинг Бокуга тегишлилиги «шубҳасиз ва улар зудлик билан озод қилиниши керак».

Бош вазир ўринбосари идораси Озарбайжоннинг чегарадаги 31 та арман қишлоғини босиб олгани ҳақида оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотни ишончсиз деб атади.

Озарбайжон парламенти депутати Фазаил Агамалининг таъкидлашича, республика ҳукумати мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун Арманистонда ҳарбий операция ўтказиши керак.

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян аввалроқ мамлакатда Озарбайжон билан тинчлик шартномаси тузиш имконияти борлигини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер