Ўз уйидан қувилаётган фаластинликлар: дунё ҳамжамияти ҳамон жим қолмоқда

ҲАМАС Исроил раҳбарини сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларга тўсқинлик қилишда айбламоқда.
Гуруҳнинг айтишича, Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб ҳужумларини кучайтириши урушни тугатиш бўйича музокараларга ёрдам бермаяпти ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу музокараларга тўсиқ яратмоқда.
ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳания душанба куни қилган баёнотида Ғазодаги воқеаларнинг ҳалокатли оқибатлари музокаралар жараёнини эски ҳолатга қайтариб қўйишидан огоҳлантирди.
Баёнотда айтилишича, Ғазо маҳаллаларида ҳаддан ташқари кўп эвакуация қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Минглаб фаластинликлар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтмоқда. Якшанба куни Исроил ҳарбийлари шимолдаги Ғазо шаҳрининг Туффаҳ, Дараж ва Эски Шаҳар маҳаллаларини зудлик билан эвакуация қилишга буйруқ берган.
Гуруҳнинг таъкидлашича, бундай тажовузкорликлар келишувга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган.
«Al Jazeera» журналистининг хабар беришича, Ғазо марказидаги Дайр ал-Балаҳ ҳудуди аллақачон анклавнинг турли ҳудудларидан кўчирилган фаластинликлар билан тўлиб тошмоқда. Журналист кўчишга қарор қилмаган фаластинликлар билан гаплашганда бориш мумкин бўлган хавфсиз жойнинг ўзи йўқлигини айтишган.
Исроил кучлари 8 июль куни чодир лагерларида рейд ўтказиб, 4 нафар исроилликни қутқариш учун 274 фаластинликни ўлдирган.
Маълумотларга кўра, Исроил кучлари Ғазонинг Шужая атрофида қуруқликдаги операцияларни кенгайтирган. Қўшинлар мактаб ва клиникаларга бостириб кириб, вайрон қилмоқда. Шунингдек, Римал маҳалласини эвакуация қилиш бўйича буйруқ берилган.
Исроилнинг янги ҳужуми Миср, Қатар ва Қўшма Штатлар Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига воситачилик қилиш ҳаракатларини кучайтирган пайтга тўғри келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг