ОТМга кириш ўзгаришсиз қолди. Олдинроқ минимал ўтиш бали оширилиши айтилганди

19:15 28 Июль 2024 Илм-фан
454 0

Аввалроқ, кириш имтиҳонларида ўтиш баллари 56,7 балл бўлмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2024-2025- ўқув йили учун ўтиш баллари:

соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;

бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланган эди.

Аммо вазирлик 2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолганини эълон қилди.

Вазирлик ахборот хизматининг қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер