«Ўткан кунлар» романи қирғиз тилида чоп этилди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Қирғизистон пойтахти Бишкекда фаолият олиб бораётган «Улуу тоолор» нашриётида Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи қирғиз тилида «Өткөн күндөр» номи билан чоп этилди.
— Учқун Абдилазизов таржима қилган ушбу асарга «Ўзбекистон — Қирғизистон» дўстлик жамияти раиси, халқаро Чингиз Айтматов академияси академиги Зуҳриддин Исомиддинов тақриз ва сўзбоши ёзган, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. — Асарнинг таржимасига қардош ижодкорларимиз юқори баҳо берди. Шундан сўнг ўқувчилар ҳукмига тақдим этилди. Умид қиламизки, асар қардош халқ ўқувчиларига ҳам манзур бўлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Янги китоб ҳар иккала давлат ижодкорлари ўртасидаги ижодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга туртки бўлиши муқаррар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг