Ўтган йилларда қониқарсиз баҳо олганлар бундан ҳам кўп бўлган — ХТВ абитуриентларнинг катта қисми паст балл олганига муносабат билдирди

Фото: Халқ сўзи
АОКАда Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Маълумки бу йил олий таълим муассасаларига топширган абитуриентларинг ярмидан кўпи ўтиш баллининг энг паст чегараси бўлган 56, 7 баллни ҳам тўплай олмади. Бу ҳолатга Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари муносабат билдирди.
«Мактабларда таълим сифатини зўр деб айтолмаймиз. Афсуски, бу натижани Давлат тест марказисиз ҳам ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Бу ҳолат бугун содир бўлгани йўқ, охирги икки-уч йилда таълим сифати тушиб кетди, деб ҳам бўлмайди. Бунинг асосий сабаблари ОТМларда 90 йилларда ўқиб чиққан педагог-кадрларнинг мактабга кириб келиши, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга ёки пахта даласига узоқ йиллар давомида жалб қилинганидир. Бунинг оқибатини биз ҳали анча йиллар давомида кўрамиз. Чунки пахта даласида бўлган ўқитувчиларнинг қўлидан чиққан ўқувчилар ҳозир ҳам педагогикада ўқиётган бўлиши, педагогикани битириб, мактабга устоз бўлиб келган бўлиши мумкин. Бу жараён, албатта, маълум бир вақт талаб қилади.
Олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари анча шаффофлашган. Буни менимча ҳеч ким инкор қилолмайди. Чиқаётган кадрларнинг сифати ҳам энди секин-секин яхшиланади. Шулар мактабга келиб, маълум бир авлод чиқса, албатта сифат ошади. Мактаб тестга тайёрлаши керак эмас, мактаб билим беради.
1 миллион битирувчи эмас, 1 миллион абитуриент. Шундан битирувчиларнинг сони 350-400 минг атрофида. Яъни, уларнинг ўзининг билими қандай бўлган деган саволга ҳам албатта баҳо беришимиз керак. Бу бўйича ҳам таҳлил қилдик. Жами абитуриентларнинг ўртача балли 65 ни ташкил қилган бўлса, бевосита бу йил мактабни тамомлаган абитуриентларнинг ўртача балли 76 ни ташкил қилган. Албатта, бу натижа ҳам қониқарли эмас. Лекин динамикада кўрадиган бўлсак, ўтган йили бу балл 74, ундан олдинги йил 70 бўлган. Яна битта мисол, Давлат тест маркази имтиҳонидан 56,7 баллдан паст натижа қайд этган мактаб битирувчилари салмоғи 108 минг эди. Бу эса 36 % ни ташкил этади. Ўтган йилларда қониқарсиз баҳо олганлар бундан ҳам кўп бўлган», — деди халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифходжаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг