Ўтган йилда «тез ёрдам»га қанча ёлғон чақирув келиб тушган?

17:07 03 Февраль 2025 Жамият
436 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ўтган 2024 йил давомида «103» хизматига нечта ёлғон мурожаат келиб тушганини очиқлади.

Унга кўра, 2024 йилда «тез ёрдам» хизматига 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушган.

«Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, «103» бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади», дейилади хабарда.

Айтилишича, кўп холларда фуқаролардан «тез ёрдам» автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозлар келиб тушган. Таъкидланишича, бу ҳолатларга айрим фуқаролардан тушаётган ёлғон чақирувлар сабаб бўлади.

Маълумотларга кўра, ўтган 2024 йил давомида «103» хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даври билан таққослаганда, қарийб 792 тага камайганлигини кўриш мумкин.

Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилган. Вилоятда йил давомида 645 та ёлғон чақирув келиб тушганлиги ҳолати қайд этилган. Қашқадарё вилояти 436 та ёлғон мурожаат билан иккинчи, Фарғона вилояти эса 259 та ёлғон чақирув қабул қилиб, учликдан жой олган.

«Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган. Ҳудудда йил давомида атиги 17 та ёлғон мурожаат келиб тушган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?