Ўтган йилда мингдан зиёд қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесилган
Ўзбекистонда 2024 йилда 600 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилишининг олди олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди.
Унга кўра, вазирлик ва ҳудудий назорат бошқармалари инспекторлари томонидан дарахтлар кесилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Натижада ўтган йиллар давомида дарахтлар кесилиши камайиб боргани кузатилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилда қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1 669 тани ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 2 513 тага ёки 61 фоизга камайган. 2023 йилда эса қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1 097 тага етиб, 2022 йилга нисбатан 572 тага ёки 35 фоизга қисқарган.
Жумладан, 2024 йилга келиб қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1 098 тани ташкил қилган. Шунингдек, жамоатчилик назорати ва профилактика тадбирлари натижасида йил давомида 142 минг 135 туп қимматбаҳо дарахтлар, 492 минг 136 туп кам қимматли дарахтлар, жами 634 минг 271 туп дарахтлар кесилишининг олди олиниб, уларнинг яшовчанлиги сақлаб қолинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонига асосан ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий эълон қилинган.
2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-46-сон Фармонга кўра эса 2022 йил 1 январдан дарахтлар кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг