Остонадаги учрашув таъсири: Хитой парламенти делегацияси юртимизга келди
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
6 июль куни Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги парламент делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф Самарқанд шаҳридан бошланган. ХХР делегациясига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ҳамроҳлик қилмоқда.
«Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг юксак сиёсий иродаси билан ҳамкорлик алоқалари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Хусусан, олий даражадаги учрашувлар мунтазамлик касб этиб, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда. Ташриф давомида музокара ва учрашувлар ўтказиш, уларда олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш борасида парламентлар олдида турган вазифаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган», дейилади хабарда.
Қайд этиш жоизки, Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтганди. Ушбу учрашувда кўплаб ҳамкорлик тармоқлари кўриб чиқилган эди. Мазкур жараённи янада ривожлантириш мақсадида ХХР делегацияси ташрифи содир бўлди.
Аввалроқ, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 22 июнь куни Сенат томонидан Ўзбекистон ҳудудида хорижда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партиялар фаолияти тақиқлангани ҳақда хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг