Ўзбекистон ҳудудида хорижда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди
Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунига Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ва бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини тақиқловчи норма қўшилди.
Ўзбекистон Республикаси «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига 7-банд сифатида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлинмаларини ташкил этишга ва уларнинг фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди», деган норма киритилди.
Ушбу ўзгартиришни назар тутувчи Қонун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2 июль куни имзоланди. Ҳужжат 2024 йилнинг 11 июнь куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 22 июнь куни Сенат томонидан маъқулланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг