Остона аэропортига фавқулодда қўнган самолёт йўлакдан чиқиб кетди

Фото: Остона аэропорти ахборот хизмати
Швейцария авиакомпаниясига тегишли самолёт Қозоғистон пойтахтидаги аэропортга фавқулодда қўниб, экипаж хатоси туфайли йўлакдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 август куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Токиодан Цюрихга учаётган Boeing 777-300ER самолёти Остона аэропортига фавқулодда қўнган. Бунга 50 ёшли йўловчида инсулт аломатлари аниқлангани сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, самолёт муваффақиятли қўнганидан сўнг, бурилиш чоғида экипаж хатоси туфайли сирғалиб, йўлакдан чиқиб кетган. Ҳодисада жабрланганлар борлиги ҳақида хабар берилмаган.

Бунинг ортидан Остона аэропорти барча рейслар учун икки соатга ёпилган. Оқибатда бир қанча мунтазам рейслар кечиктирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг